//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан Андижон шаҳри марказидаги Алишер Навоий истироҳат боғида аҳолига саломатлик сайли ташкил этилди.
1948 йил 7 апрель куни инсон саломатлиги билан боғлиқ барча масалаларни халқаро даражада ҳал қилиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташкил этилган. 1950 йилдан бошлаб эса ҳар йили 7 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш куни сифатида нишонланадиган бўлди.
Шу муносабат билан Андижонлик шифокорлар томонидан боғда аҳоли учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилди, таниқли докторлар ва вилоятимиздаги марказлар, шифохоналарнинг малакали шифокорлари, профессор ва доцентлари иштирокида бепул тиббий кўриклар, УЗИ, ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллар, саломатлик бурчаклари, турли диагностик текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ташкил этилди.
Ижтимоий аптекалар ва бошқа фармацевтик компаниялар ўз дори-дармонларини жуда арзон нархларда аҳолига таклиф этдилар. Андижон вилоятининг барча шаҳар-туман марказий поликлиникаларида очиқ эшиклар куни ташкил этилди, ушбу жойларда ҳам бепул тиббий кўриклар ташкил этилди.
ҚЯОЖ Андижон вилояти ташкилоти ҳам шу куни услубий қўлланмалар, буклетлар , биринчи ёрдам бўйича мулляжлар, ФВ захиралари билан иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Иноятов Амрилло Шодиевич , Андижон вилоят ССБ бошлиғи Юсупов Салохиддин Гуломжоновичлар иштирок этди. ҚЯОЖ вилоят ташкилоти томонидан аҳолига соғлом турмуш тарзи, ФВ турлари, шахсий бошқа мавзудаги буклетлар таркатилди. Биринчи ёрдам кўрсатиш асослари бўйича кўникмалар намойиш этилди.