//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Энг кучли ва энг вайронкор зилзиладан жабр кўрган турк халқига бугунги кунда дунё бўйлаб кўмак кўрсатиш кўлами кенгаймоқда. Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ҳам четда турмади.
Табиий офатлардан жабр кўрган ҳудудлардаги вазиятдан хавотирланган ва Ҳаракатимизнинг инсонпарварлик тамойилларига содиқ қолган Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти имкон қадар ҳар томонлама ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Шундай қилиб, Миллий жамиятимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев топшириғига асосан Туркияга жўнатилаётган Ўзбекистон халқидан ёрдам юкларни шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшди. Туркияга махсус рейсда кўрпа-тўшак тўпламлари, жумладан, йиғиладиган крават-раскладушкалар, матраслар ва кўрпалар, ёстиқлар, чойшаблар, оилавий гигиена тўпламлари, чодирлар ҳамда ошхона тўпламлари, жами тахминан 200 миллион сўмлик товарлар юборилди.
Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти юклари қабул қилувчиларга етиб боргани ва табиий офатдан жабр кўрган аҳоли ўртасида тақсимлангани аллақачон маълум.