12 Dek 2021

Марказий Осиёда нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш бўйича Олмаотадаги йиғилиш

2021-йилнинг 6-7 декабр кунлари Халқаро Федерациянинг Минтақавий Федерацияси томонидан “Марказий Осиё миллий жамиятларини ривожлантириш ва Халқаро Федерация аъзолари учун хизматлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон Миллий Жамиятлари вакиллари иштирок этдилар. Туркманистон Қизил Ярим Ой Жамияти вакиллари онлайн форматда иштирок этишди. Давра суҳбатига ХҚХваҚЯОФнинг Марказий Осиёдаги делегацияси раҳбари Севал Гузелкилинч хоним раислик қилди.

Йиғилиш давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

– Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг Марказий Осиёдаги фаолияти;

– Миллий жамиятларни ривожлантириш;

– Глобал ва маҳаллий истиқболлар;

– Aсосий муаммолар ва имкониятлар;

-Марказий Осиёдаги Халқаро ҚХваҚЯО Жамиятлари Федерациясининг стратегияси, устувор йўналишлари, тузилмаси бўйича тақдимотлар;

– Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ёрдам дастурларига ривожланиш масалаларини киритиш истиқболлари;

– дастурларни мувофиқлаштириш.

Онлайн форматда давра суҳбати иштирокчиларини ХҚХваҚЯОФнинг президенти жаноб Франческо Рокко ва ХҚХваҚЯОФнинг Европа зонаси офиси раҳбари Биргитте Бисчофф Эббесен қарши олишди.

Озарбайжон Миллий Қизил Ярим Ой Жамиятлари, Мўғулистон ва Ямайка Қизил Хочлари вакиллари нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.