//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобидан Қизил ярим ой жамиятининг Фарғона вилояти ташкилоти томонидан Қўқон давлат университетида “Ёшлар ёмон одатларга қарши” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Саломатлик маркази”нинг очилиши бўлиб ўтди.
“Саломатлик маркази”га жами 25 миллион сўмлик спорт анжомлари ва тренажёр анжомлари – югуриш йўлакчаси, тренажёр, турниклар, штанга, шахмат ва бошқалар тақдим этилди. Марказда ҳар куни 100 дан ортиқ ўқувчилар шуғулланиш имконига эга бўлдилар.
Марказнинг очилиш маросимида университетнинг Манавий-маърифий ва ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Ш.Деҳқонов, Таълим сифатини назорат қилиш кафедраси мудири М.Ғаниева, университет талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар. Улар ўз маърузаларида ёшлар ўртасида ёмон одатлар: гиёҳвандлик ва алкоголизмнинг олдини олиш, уларни соғлом турмуш тарзи руҳида тарбиялашда ташкил этилган “Саломатлик маркази”нинг аҳамиятини таъкидладилар. Тантанали қисм сўнгида Жамиятнинг Қўқон шаҳар ташкилоти ходимлари ва кўнгиллилари томонидан “Биз ОИТСга қаршимиз” шиори остида семинар ўтказилиб, чекиш ва спиртли ичимликларнинг ёш организмга зарарли таъсири ҳақида ахборот материаллари тарқатилди.