//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2022 йил 08 июль куни Ўзбекистон ҚЯОЖнинг навбатдаги ХХII Қурултой жамиятнинг тўқув методик марказида бўлиб ўтди.
Қурултой ишида Ўзбекистон ҚЯОЖ барча минтақавий/вилоят ташкилотлари конференцияларида сайланган делегатлар, ҳамкор вазирлик ва ташклотлардан таклиф этилган жамият фаоллари иштирок этдилар.
Қурултой иштирокчилари Миллий Жаият раиси Х.Я.Каримовнинг ”Ўзбекистон ҚЯОЖнинг 2016-2021 йиллардаги фаолияти бўйича ҳисоботи ва 2022-2025 йилларда ривожланиш истиқболларини белгилаш тўғрисида” маърузасини тинглади.
Шунингдек делегатлар эътиборига Қурултой мандат комиссияси ахбороти, Тафтиш комиссияси ҳисоботлари тақдим этилди.
Музокараларда:
Иноқов Алишер Қозоқович – Ўзбекистон Республикаси Тиббий –ижтимоий хизматларни ривожлантириш Агентлиги директори;
М.А.Бахриева – Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Навоий вилоят ташкилоти Раиси;
Сангита Кениг – Ҳалқаро Кизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Вакиллиги раҳбари;
А.А.Ахмадов – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг аҳоли ва худудларни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи;
Ф.С.Махмудходжаев – Тошкент шаҳар хокими ўринбосари;
Р.М.Акбаров – Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Сурхондарё вилоят ташкилоти Раиси сўзга чиқдилар.
Ҳисобот маърузалари бўйича қарор қабул қилди.
Шунингдек Қурултой делегатлари “Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегик режаси” ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг ўзгартишлар киритилган Устави матнини тасдиқлади.
Қурултой Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти раҳбар органларини – Миллий Кенгаш аъзоларини, Раёсат аъзоларини ва Миллий жамият раисини сайлади.
Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Раиси вазифасига бир овоз билан Каримов Хомид Ёқубович сайланди.
Uzbekistan 24 телеканали репортажи (video)