25 Mar 2022

Халқаро Эсперт гуруҳининг хар йиллик учрашуви

Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказ Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятлари, Халкаро Қизил Хоч Қўмитаси (ХҚХҚ), Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерацияси (ҚХвҚЯОЖХФ) Биринчи ёрдам бўйича Халқаро Эсперт гуруҳининг хар йиллик учрашуви

(2022 й. 23-25 март, Самарқанд ш.)

 

Бир неча йиллар давомида Халкаро Қизил Хоч Қўмитаси (ХҚХҚ), Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерацияси (ҚХвҚЯОЖХФ) ҳамда Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказ Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятларининг Биринчи ёрдам бўйича Халқаро Эсперт гуруҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Тегишли Низомга мувофиқ, Миллий Жамиятлар ўртасида Биринчи ёрдам соҳасида тажриба алмашиниш, шунингдек, БЁ халқаро стандартларга мувофиқ унификация қилиш ва шу йўналишда келгусидаги ҳаракатларни ишлаб чиқиш Эксперт гуруҳининг асосий мақсад ва вазифаларидан ҳисобланади.

Шу муносабат билан, ўзаро келишилган ҳолда, ҳар йили мунтазам равишда Эксперт гуруҳининг йиғилишлари ўтказиб келинади, жумладан, 2017 йилда Москва ш., РФ, (2018 й.- Олма-ота ш., Козоғистон, 2019 й. –Тбилиси ш. Грузия, ва 2021 й.- Полтава ш., Украина)

Ўз навбатида, гуруҳнинг 2022 йилдаги йилиғилишини жорий йилнинг
23-25 март кунлари Ўзбекистонда-Самарқанд шаҳрида ўтказиш режалаштирилган эди.бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда:

  • Халкаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Минтақавий Делегацияси;
  • Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерациясининг Биринчи ёрдам бўйича Глобал ресурс Маркази (Париж, Франция);
  • Халкаро Федерациянинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси;
  • Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти;
  • Белоруссия, Грузии, Козоғистон, Қирғизстон, Россия, Тожикистон и Туркманистон Миллий Жамиятлар вакиллари иштирок этишмоқда.

Учрашу кун тартибида:

-Дунё бўйича ахолини биринчи ёрдамга ўқитиш бўйича асосий кўрсаткичлар;

– Биринчи ёрдам тарғиботи;

– БЁ ривожлантириш бўйича мавжуд камчиликлар;

– Миллий Жамиятлар учун сертификация тартиби ва қоидалари;

– БЁ сохасида давлат органлари билан хамкорлик;

– БЁни ривожлантириш учун ресурсларни ва тижорат компонентини жалб қилиш ва бошқалар.