//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Тошкент шағрида Ўзбекистон ҚЯОЖ ижро аппарати биносида навбатдаги Раёсат бўлиб ўтди. Йиғилишда Жамият раҳбарияти, ижро аппаратнинг масъул ходимлари, минтақавий ташкилотлар раислари ва ижрочи директорлар иштирок этдилар.
Раёсат кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди: Жамиятнинг биринчи ярим йиллик фаолияти натижалари, аҳолини ФВга тайёргарлик кўриши борасида Жиззах вилоят ташкилотиниг ҳисоботи, аҳолига тиббий-ижтимоий ёрдам бериш ва биринчи ёрдамга ўқитиш борасида Бухоро вилоят ташкилотнинг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштирилишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Қарори бажарилишини Сурхондарё вилоят ташкилотининг ҳисоботи, республика худудида ҳайрия декадасини ўтказиш ва бошқалардир.
Ўзбекистон ҚЯОЖ Раиси профессор Х.Я.Каримовнинг ҳисоботида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини бажариш доирасида Жамият томониданбир қатор ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Ҳусусан, “Меҳр-шафқат” хизмати томонидан ҳисобот даврида 6400 нафар муҳтожларга 679 млн. сўм миқдорида ёрдам кўрсатилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан тасдиқланган “2017 — 2020 йилларда кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси»нинг ижросини таъминлаш мақсадида, Жамият ташкилотлари ва туман(шаҳар) бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 336,0 млн. сўмлик амалий ёрдам кўрсатилди.
Чора-тадбирлар комплексининг 15-бандига мувофиқ, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар ҳамда уларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида, жаъми 1 489 нафар фуқарога 208,9 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилиб, маблағ уларнинг пластик карточкаларига ўтказиб берилди. Чора-тадбирлар 19-бандига мувофиқ, 1 289 нафар амбулатор шароитда даволаниш ўтаётган ёлғиз кексалар, ногиронларга шифокорлар рецептларига асосан 127,1 млн. сўмлик дори-дармон харид қилиш учун маблағ ажратилган.
Раёсатда кўриб чиқилган барча саволлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан минтақавий ташкилотлар раисларига кўрсатмалар берилди.