17 Noy 2017

Биринчи ёрдам бўйича республика семинари

2017 йил 16-17 ноябрь кунлари ЎҚЯОЖ ва унга тегишли ташкилотларнинг ушбу соҳадаги ишлари самарадорлигини кўтариш, масъул ходимларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида 2017 йилда “Фавқулодда вазиятларга тайёрланиш ва у юз берганда ҳаракат қилиш” дастурининг “Биринчи ёрдам” сегменти доирасида “Биринчи ёрдам соҳасини ўрганишга халқаро тажрибани татбиқ этиш (2016 йилги Биринчи ёрдам ва реанимация бўйича Халқаро Қўлланма шарҳи), эришилган ютуқлар ва келгуси режалар” мавзуидаги республика амалий семинари ўтказилди.    

 

Семинарда ЎҚЯОЖ Ижро аппаратининг раҳбар ва масъул ходимлари, ХҚХҚнинг Марказий Осиёдаги Минтақавий Ваколатхонаси вакиллари, ЎҚЯОЖ минтақавий ташкилотларининг Биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тренер-инструкторлари иштирок этдилар.