//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Республикамиз ҳудудида 7-8 сентябрда «Саломатлик кунлари» ўтказилди. Бу кунлар Бухоро вилояти шаҳар ва туманларида катта байрам сифатида нишонланди.
ҚЯОЖ вилоят ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш бошкармаси барча поликлиникалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, репродуктив саломатлик маркази, хусусий даволаш масканлари иштирокида Бухоро шаҳар марказидаги “Сомонийлар” боғида 2 кун давомида 1060 кишини тиббий кўрикдан ўтказишди. Шу жумладан, ҚЯОЖ қарамоғида бўлган якка-ёлғизлар, ногиронлар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга жамиятнинг “Шахсий гигиена”, “Соғлом бўлишнинг олтин қоидаси”, “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш” мавзуларидаги буклетлари тарқатилди.
80 киши, асосан Жамият қарамоғида бўлганлар иштирокида “Аҳолига биринчи ёрдам бериш усуллари”, “ФВга тайёргарлик кўриш ва ҳаракатланиш” мавзуларида муляжлар ёрдамида амалий машқлар ўтказилди. Поликлиникалар патронаж хизмати вакилларига халатлар берилди, тадбирнинг барча иштирокчиларига “Дори-дармон” АЖ томонидан фиточойлар тарқатилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ.Шодмонов иштирок этди ва ЎҚЯОЖ Бухоро вилоят ташкилоти фаолиятини акс эттирувчи кўргазма билан танишди.