//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2013 йил 3 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва Қизил Хоч Ҳалқаро Харакатининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан биргаликда матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Журналистлар билан бўлган мулоқот жараёнига Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг барча бўлимлари раҳбарлари таклиф этилдилар. Унда айтилганидек, бугунги кунда минглаб кўнгилларни эзгулик ва инсонпарварлик ғоялари атрофига бирлаштирган мазкур ташкилот таркибидаги 188 та давлатни ичида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тенг ҳуқуқли аьзосидир. Инсонпарварлик,беғаразлик, бетарафлик, мустақиллик, ихтиёрийлик, ягоналик ва универсаллик каби тамойиллар ташкилот фаолиятининг мазмун – моҳиятини қамраб олган. 1992 йилдаги Президентимизнинг “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти тўғрисидаги ” Фармони билан Миллий жамиятга инсонпарварлик жамоат бирлашмаси мақоми берилди. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши ташкилот фаолиятида янги босқични бошлаб берди. Матбуот анжуманида Миллий жамият раиси профессор Ҳ.Ё.Каримов атрофлича маълумот берди. Анжуманда Ҳалқаро Қизил Хоч Қумитасининг Мараказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ив Арнольди сўзга чиқди. «Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Ҳалқаро харакатнинг ажралмас бўлаги хисобланади – деди у сўз бошида. «Биз гуманитар хукук, фавқулодда вазиятларга тайёрланиш, ёшларни инсонпарварлик қадриятлари руҳида тарбиялашга қаратилган қатор ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошираяпмиз. Бизни кўп йиллик алоқалар янада бирлаштиради ва биз Марказий Осиёда Ўзбекистондек шеригимиз борлигидан фаҳрланамиз».
Тадбирда айтилганидек, жорий йилда Жамият томонидан тайёрланган барча лойиҳалар “Гуманитар фаолиятга 150 йил ” шиори остида олиб борилмоқда. Мазкур санани нишонлаш тадбирлари доирасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан турли учрашувлар ўтказилмоқда дея маьлумот берилди журналистларга. Масалан, “Фуқаролик жамиятини қуришда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг ўрни ва аҳамияти ” мавзусидаги илмий-амалий конференция ушбу нодавлат нотижорат ташкилотининг мазмун мохиятини янада ёрқинрок белгилаб берди. Шу кунларда қатор ҳайрия акциялари, анжуманлар, тренинглар ўтказилмоқда. Давра суҳбатларининг иштирокчилари эса талабалар, ёшлар, маҳалла фаоллари ва кўнгиллилардир. Дипломатик корпус вакиллари, вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик, Жамият фаоллари “Туркистон ” саройида ўтказиладиган тантанали кеча меҳмонига айланади.