13 Dek 2019

Ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг вакили биринчи (шифокоргача) ёрдам бўйича ҳалқаро тоифадаги мастер-тренер сертификатини қўлга киритди.

7-12 декабр кунлари Болгариянинг София ш.да Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерациясининг молиявий ва амалий ёрдами билан МДҲ давлатларининг ҚХ ва ҚЯ Миллий Жамиятларининг аҳолини Биринчи ёрдам кўникмаларига ўқитиш бўйича тренерлари учун минтақавий Тренинг ташкил этилди.

ЎҚЯОЖ Раҳбарияти томонидан ушбу ўзининг амалга ошираётган фаолияти, касбий ва шахсий махоратларини инобатга олиб, ушбу тренингда иштирок этиш учун республика тоифасидаги тренер ва Миллий ТҲ жамоасининг аъзоси Д.Р.Алиевани (Самарқанд вилояти ташкилоти) йўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди.

Тренингни Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерациясининг Биринчи ёрдамга ўқитиш бўйича Глобал таълим ресурслари марказининг Ҳалқаро тоифадаги инструкторлари олиб боришди.

Тренинг якунида тренерларнинг назарий ва амалий билим (қўникма)лари синовдан ўтказилди.

Синов натижаларига кўра, Д.Алиевага, 5 йил муддатга “Биринчи (шифокоргача) ёрдам бўйича Ҳалқаро тоифадаги Мастер-тренер” Сертификати топширилди