03 Sen 2013

Бухорода амалий семинари

Кейинги йиллар ичида таркибий ўзгаришлар натижасида ташкилот сафига  янги ғоялари ва шижоати билан ёшлар кириб келди. Амалий семинарнинг асосий мақсади ҳам – айнан янги ходимларни малакаларини ошириш учун қаратилган.

Семинарда иштирок этиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ҳамда Наманган вилоят ташкилотидан тажрибали мутахассислар таклиф этилди.   Малакали  мутахассислар томонидан тайёрланган презентациялар Халқаро Ҳаракат тарихи ва таркибий тузилмаси,  Миллий Жамиятнинг гуманитар фаолияти, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга доир қонунчилик хужжатлари каби муҳим мавзуларга бағишланиб,  ЎҚЯО Жамиятнинг 2011-2015 йилларга бағишланган стратегик ривожланиш дастури тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Жамиятнинг энг фаолларидан бири бўлган –  Наманган вилоят ташкилотининг  етук мутахассислари   ўзларининг  тажрибалари хусусида гапириб бердилар.

Тадбир ниҳоясида намойиш этилган   инсонпарвар ташкилотининг  фаолиятига бағишланган  “Эзгулик” номли видеофильми  иштирокчиларда  катта тааъсурот қолдирди.