//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2016 йил 18-21 август кунлари ЎҚЯО Жамиятига Халқаро ҚХ ва ҚЯО Федерациясининг Европа офиси рахбари жаноб Саймон Миссири ва Европа ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари билан ишлаш бўйича бўлими бошлиғи Эльхан Рахимовлардан иборат делегация ташриф буюрди.
Жаноб С. Миссири – юқори имкониятлар ва ёрқин билим савияси кучли инсонлар қаторига киради. Суданда моливий делегат, ХҚХ ва ҚЯОЖ федерациясининг Африка бўлимининг етакчи мутахассиси, Осиё ва Тинч океани минтақавий бўлими бошлиғи, Жанубий Осиё бўлими бошлиғи – булар унинг фаолиятининг бир қисми холос. Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистонга ташрифидан мақсад – Миллий Жамиятнинг кўп қиррали фаолияти билан танишиш.
Марказий офисда учрашув илиқ ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. ЎҚЯО Жамияти раиси, профессор Х.Я.Каримов мамлакатимизнинг энг кекса инсонпарвар ташкилоти фаолияти тўғрисида батафсил сўзлаб, Жамиятнинг Низом вазифалари, “Соғлом она ва бола” йили Давлат дастури бажарилиши тўғрисида маълумотлар берди. Айтиб ўтилганидек, ФВларга тайёргарлик кўриш ва уларни олдини олишда Вазирлар Махкамасининг Қарорлари ижросини таъминлаш, халқаро гуманитар ҳуқуқ тарғиботи бўйича лойиҳалар амалга оширилиши, “Меҳр-шафқат” хизмати фаолияти борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек ҚХ ва ҚЯОЖ Халқаро Федерацияси вакиллари ЎҚЯОЖ Самарқанд вилоят ташкилоти фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.