//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “ Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ННТларни кенг жалб этиш” танлови ўтказилди. Унда 210 та ННТ бошқа фуқаролик жамиятлари институтлари иштирок этди. Биринчи танлов якунига кўра Парламент комиссияси 1 млрд 100 млн сўм миқдоридаги 75 та лойиҳани қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилди.
Ўзбекистон ҚЯОЖ 13 та туман ва вилоят минтақавий ташкилотлари лойиҳалари 2015 йил грант дастурлари ғолиби бўлди.
Грант танлови ғлиблари қаторида Ўзбекистон ҚЯОЖни таашкилий ривожлантириш бўлимининг “Кексаларни эъзозланган юрт” лойиҳаси ҳам бор. Дастурларни амалга ошириш доирасида “Меҳр-шафқат” хизмати ходимлари малакасини ошириш, васийлар билан тиббий-ижтимоий ишларни кучайтириш, патронаж тиббий ҳамшираларни ўргатиш, уларнинг касбий малакасини ошириш учун семинарлар ва мастер класслар ўтказиш кўзда тутилган. Лойциҳа 35 нафар тиббиёт ҳамширамини ўқитиш,уларни керакли медтехинка ва дори-дармонлар билан таъминлаш, шунингдек, васийлар билан ишлаш учун 20 нафар волонтёрни тайёрлаш кўзда тутилган.
Ўзбекистон ҚЯОЖга юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 100 ёшдан ошган минг нафардан ортиқ узоқ умр кўрувчилар учукн турли учрашувлар, акциялар ўтказиш кўзда тутилган. Юқимли касалликлар олидини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолига биринчи ёрдам кўрсатишга бағишланган 3 мингдан ортиқ буклет чоп этилади.
Биз чин юракдан Олий Мажлис грантлари қолибларини қутлаймиз . Улар сафида Ўзбекуистон ҚЯОЖ, Ўзбекистон ҚЯОЖ Нукус шаҳар ташкилоти, Олот, Жондор ва Ғиждувон туман бўлимлари, Наманган вилоят ташкилоти, Касонсой туман бўлими, Самарқанд вилоят ташкилоти, Тошкент вилоят ташкилоти Оҳангарон туман бўлими,Урганч шаҳар бўлими, Тошкент шаҳар ташкилоти Юнусобод, Олмазор туманлари бўлимлари ўрин олганлиги барчамизни хушнуд этди.