//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Наманганда Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилотининг иккита лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Улардан бири – Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди грантидир. У аҳоли ва ёшлар ўртасида беғараз донорликни тарғиботига йўналтирилган. Лойиҳа Ўзбекистон ҚЯО Жамияти минтақавий ташкилоти томонидан 8 ой давомида кон қуйиш Маркази ва вилоят ФВ бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилади. Лойиҳада Наманган шаҳридаги 15, 32, 52 -мактаблар ва 49- интернат -мактаб, шуниигдек, “Ишонч“, “Оби-ҳаёт”, “Порлоқ” ва ‘Ғишткўприк” маҳаллалари иштирок этади.
– Маълумки, қон – инсон организмининг муҳим таркибий қисми саналади. Керакли пайтда тиббиёт ходимлари беморлар учун шошилинч суръатда қўллаши учун қон қуйиш Марказида доим захира бўлиши лозим, – дейди лойиҳа координатори Акрам Қодиров.
– Биз мазкур йўналишда бир неча йилдан бери ишлаймиз, лекин грантларга эга бўлишимиз ишимизни кенгайтириш ва самарали қилиш имконини беради, – дея таъкидлади ўз маърузасида Наманган вилоят ташкилоти раиси Дилором Сайфитдинова. – Биз кишиларга “ келиб қон топширинг” деб шунчаки айтмоқчи эмасмиз. Йўқ, биз мазкур тадбирлар билан беғараз қон топширишнинг бутун моҳиятини англай биладиган соғлом авлодни тарбияламоқчимиз. Чунки бу билан биз бошқа бир инсоннинг ҳаётини қутқариб қоламиз. Ҳозирда ушбу масала моҳиятини ҳамма ҳам тўлиқ англаб етган эмас. Биз мазкур лойиҳа доирасида кенг маърифий -тарғибот ишларини олиб борамиз.
“Дипеко VIII ” лойиҳаси Ўзбекистон ҚЯО Жамияти минтақавий ташкилотлари томонидан Европа комиссиясининг Инсонпарварлик бошқармаси кўмагида Марказий Осиёнинг бешта республикаси, жумладан Ўзбекистонда ҳам амалга оширилади. Бу сафар лойиҳа Наманган ва Андижон вилоятларида амалга оширилади. Учрашувда таъкидланганидек, фавқулодда вазиятлардан хеч ким кафолатланмаган. Бундай ҳолатлар хатарини камайтириш аҳолининг ҳушёрлигида акс этмоғи лозим. Дастур доирасида асосий эътибор мактаб ўқувчиларини содир бўлиб турадиган фавкулодда вазиятларда керакли кўникмалар билан таништириб борилади, бу эса ўз навбатида зарар етказишнинг олдини олади. Лойиха амалиётида ёшларимиз долзарб масалаларни ҳал этиш борасида янада малакали ва билимли бўлишади.