//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Миллий Жамиятнинг Марказий офисида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ўртасида 2015 йилга мўлжалланган Битим имзоланди.
Ўзбекистон ҚЯО Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси ўртасидаги самарали ҳамкорлик йилдан йилга мустаҳкамланмоқда. Учрашувда таъкидланганидек, айниқса жорий йилда ҳамкорлик тадбирлари янада кўпайиши, хусусан, ХҚХҚ нинг Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти 90 йилигига бағишланган тантаналарида фаол иштирок этиши кутилмоқда.
Маълумки, ХҚХҚ Миллий Жамият имкониятларини кенгайтиришда, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг асосий тамойилларини амалда қўллаш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиб келади. Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи, Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ва биринчи ёрдам кўрсатиш каби фаолият йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Миллий Жамият учун юбилей йилида, имзоланган Битим доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, таълим, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, маҳаллалар фаоллари иштирокида семинарлар, учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Келишувга биноан “Биринчи ёрдам бўйича Миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва уларни Тошкент шаҳар ташкилотида тадбиқ этиш” дастури кўзда тутилган. Бундан ташқари Тошкент шаҳрида тегишли ташкилотлар, ўқув муассасалари ва маҳалла қўмиталари фаоллари иштирокида санитар постлари мусобақалари, ФВ га тайёргарлик бўйича ўқув машғулотлари ўтказиш режалаштирилган.
Келишув доирасида ташкил этиладиган барча тадбирларда республикамиз ОАВ журналистлари иштироки кутилмоқда. Шунингдек, матбуот конференциялари, илмий-амалий анжуманлар, ОАВ вакилллари ўртасида мамлакатимиздаги кўҳна инсонпарварлик ташкилоти фаолиятини ёритиш бўйича республика кўрик – танлови ўтказиш ҳам режалаштириб қўйилган.