30 Apr 2022

НАМАНГАНДА МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ БЎЙИЧА ТРЕНИНГ

Ўзбекистон Ўзбекистон ҚЯОЖ Наманган вилоят ташкилоти мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари учун фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тренинг ўтказди.

Ўқув семинари аввалида иштирокчилар Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг тамойиллари ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг кўп қиррали фаолияти тўғрисида атрофлича тушунчага эга бўлдилар.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад бошқарув гуруҳини табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан, жумладан, радиоактив, кимёвий ва биологик зарарлардан ҳимоя қилишга, авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларга тайёрлаш, махсус техника воситаларидан фойдаланиш, назарий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни шакллантиришдан ва жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатишнинг амалий кўникмалари шакллантиришдан иборат бўлди.

Иштирокчиларга қуйидагилар эътиборига қуйидагилар тақдим этилди: Биринчи ёрдам кўрсатиш тамойиллари, жабрланувчини ташиш қоидалари, анатомия ва физиология асослари, нафас йўлларининг сиқилиши, нафас олишнинг бузилиши ва юрак тўхташи, юрак хуружи, шикастланишлар ва куйишлар, орқа мия жароҳатлари, йўл-транспорт ҳодисалари, ҳушидан кетишга олиб келадиган касалликлари борларга биринчи ёрдам кўрсатиш тамойилларини қўллаш ва кўрсатиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди. Бу элементларнинг ҳар бири амалий машғулотларда кўрсатилди. Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қон донорлигини тарғиб этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Ўзбекистон ҚЯОЖ вилоят ташкилоти томонидан ҳар бир иштирокчига фавқулодда вазиятларда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатларга бағишланган плакатлар, буклетлар ва кўргазмали бюллетенлар тақдим этилди.