09 May 2014

Қизил Ярим Ой ҳақида менинг ҳикоям

Ер юзидаги кўҳна инсонпарварлик ташкилоти мақоми меҳр-шафқат миссияси билан узоқ йиллардан бери шуғулланаётганлар фаолиятига алоҳида мазмун бахш этади.

Жорий йилда Халқаро Ҳаракат фаолияти «Қизил Ярим Ой ҳақида менинг ҳикоям»  шиори остида бўлиб ўтмоқда. Бу эзгу фаолиятдаги иштироки ҳақида Ўзбекистон Қзил Ярим Ой Жамияти Фарғона вилоят ташкилоти фаолларидан бири шундай дейди:

Захид Исхакович ЕФЕРОВ  –  ташкилот фахрийси.

– Мен ўз меҳнат фаолиятимни Риштон туманидаги қишлоқлардан биридаги акушерлик пунктида, сўнгра туман касалхонасида бошладим. 

Ана ўшанда Қизил Ярим Ой Жамияти  фаолияти билан қизиқдим. Чунки тиббиёт ходими сифатида инсонлар ҳаёти ва саломатлигини сақлашга йўналтирилган инсонпарварлик фаолияти қалбимга яқин эди. Шунинг учун ҳам кўнгил амри билан Риштон тумани такилотида сидқидилдан меҳнат қилдим.

Ёрдамга мутож кишиларга кўмаклашиш – бу Жамият фаолиятнинг асосий йўналишларидан биридир. Кўз олдимда ушбу ҳаракатнинг ихтиёрий иштирокчиларига айланган риштонлик бир неча авлод улғайди. Буларни кўрб қалбим қувонади.  Ана шундай эзгу ишга ҳаётини бағишлаган инсонлар билан фахрланаман. Шунигдек, ёш авлоднинг бундай ҳаракатга меҳр-муруватли ёндошувидан қувонаман.