//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
ЎҚЯОЖ Темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги Тошкент темир йўл муҳандислиги институти, Тошкент, Самарқанд ва Қўқон темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежлари, Миробод Академик лицейлари билан ҳамкорлик режаси имзолаган бўлиб ,унда Жамият салоҳиятини ривожлантириш учун мазкур ўқув муассасаларида мунтазам равишда илмий-амалий семинарлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Учрашувда Темир йўл минтақавий ташкилоти ижрочи директори Ю.Ғофурова “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш, ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-интелектуал дунёсини бойитишда ўтказилаётган тадбирнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
Тадбир давомида 1-босқич талабаларининг жамият аъзолигига қабул қилиниши муносабати билан мурожаатнома ўқиб эшиттирилди. Ташкилот кўнгиллилари томонидан “Мурувват кўнгилдан бошланади” шиори остида тайёрланган дастур ва улар ижросидаги дилбар куй-қўшиқлар барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.