24 Okt 2018

Ҳамжиҳатлик ва узоқ муддатли ҳамкорлик баёноти

2018 йилнинг 24 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раиси Х.Я.Каримов ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари С.Грауманн томонидан “Ҳамжиҳатлик ва узоқ муддатли ҳамкорлик баёноти” имзоланди.

Баённомада биргаликда олиб бориладиган ҳаракатларни мувофиқлаштириш, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан заиф қатламларига, айниқса аёллар ва болаларга ёрдам бериш, икки томонларниг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини ошириш, ушбу ҳолатларга керак бўладиган заҳираларни биргаликда жамлаш ҳамда доимий равишда ушбу соҳа бўйича билимлар ва маълумотлар билан ўзаро алмашиш қайд этилди.