//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Хитой. “Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўрсатиш бўйича салоҳиятини мустаҳкамлаш” мавзусидаги навбатдаги тренинг ташаббускори Хитой Қизил Хоч Жамияти бўлди. 2016 йил 8-29 апрель кунлари Пекинда халқаро экспертлар иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.
Форум ишида Ўзбекистон ҚЯО Жамияти ҳалкаро бўлим бошлиғи П.Ж.Абдуллахонов ва ФВга тайёргарлик кўриш бўлими мутахассиси М.С Адиловдан иборат делегация иштирок этди.
Хитойда ташкил этилган минтақавий форумда Осиё-Тинч океани, Марказий Осиё минтақаларидаги Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятлари, шунингдек, ХХР Ташқи ишлар ва Савдо вазирликлари вакиллари иштирок этишди.
Семинар доирасида мутахассислар Хитой Қизил Хочининг табиий офатларга тайёргарлик ва унга муносабат кўрсатиш бўйича фаолияти билан танишдилар. Жумладан, халқаро инсонпарварлик ёрдами бўйича режалар ҳамда ҳамкорлик дастурининг амалга оширилиши ёритиб берилди. Тадбир доирасида Хитой Қизил Хоч Жамияти ёрдамида фаолият юритаётган “999” – фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Пекин марказининг иши намойиш қилинди.
Фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассислар учун Хубей вохасидаги Вуханг шаҳрига минтақавий филиалларнинг ФВга тайёргарлик кўрсатишга оид ишларини ўрганиш учун ташриф уюштирилди. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вакиллари томонидан тайёрланган презентация йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек ЎҚЯОЖ делегацияси вакилларининг Хитой Қизил Хочи ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Хао Лийман хоним билан учрашуви бўлиб ўтди. Сўҳбат давомида инсонпарварлик соҳасида келгуси ҳаракатлар стратегияси ва режалари нуқтаи назаридан Миллий Жамиятларимиз ўртасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.