//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2015 йил 16 ноябрда “Инсонийлик” Республика ўқув-методик марказида “Меҳнат миграцияси” дастури бўйича ахборот-ўқув маркази ходимларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Семинар ишида Ўзбекистон ҚЯОЖ Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ташилотларининг лойиҳа координаторлари иштирок этди. Таклиф этилган меҳмонлар қаторида ҳамкорлар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ўрта-махсус таълим Бош бошқармаси мутахассислари қатнашди.
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ижрочи директори Э.А. Амиралиева иштирокчиларни қутлаб мурожаат қилди. “ ХҚХ ва ҚЯО Ҳаракати тарихи”, “Ўзбекистон ҚЯОЖ 90 йиллиги тўғрисида” ва “Ўзбекистонда “Меҳнат миграцияси” дастурини амалга ошириш тўғрисида”, “2013-2014 йилларда Марказий Аппарат тармоқларида иш якунлари” тақдимотлари билан Ўзбекистон ҚЯОЖ бўлимлар бошлиқлари П.Д. Абдуллахонов ва Т.С. Сабитов сўзга чиқди.
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Республикамизнинг тўртта минтақаси – Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Федерацияси кўмагида меҳнат имгрантларини қўллаб-қувватлаш бўйича дастур амалга оширилмоқда.
Бугунги кунгача тўртта вилоятда ахборот-таълим Марказлари ташкил этилиб, фаолият юритмоқда. Учрашувда рақамли маълумотлар ҳам келтирилди. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 4209 нафар киши ҳуқуқий билим олди, 3928 киши соғлиқни сақлаш масалаларига оид маълумотларга эга бўлди, 635 нафар йигит ва қиз эса компьютер малакалари бўйича ва рус тилига ўқитилди.
Учрашув қатнашчилари 2015 йилга мўлжалланган истиқболдаги вазифаларни кўриб чиқди ва тегишли тавсияларни қабул қилди.