//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Жиззох. Жорий йилнинг 24 ноябрь куни 1-декабрь куни “Халқаро ОИТСга қарши кураш” муносабати билан Жиззах вилоятининг ҚЯОЖ, вилоят ОИТС маркази, вилоят Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида Транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида ҳамда 30 ноябрь куни ЖДПИ қошидаги Сайилжойи академик лицейида жами 95 нафар ўқувчилар иштирокида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Дастлаб ўқув семинарда Қизил Ярим Ой жамияти ва Халқаро Қизил Хоч тарихи ва ўнинг хозирги кунда амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумотлар берилди. Ёшларга ОИТС маркази ва ҚЯОЖ ходимлари томонидан ОИТСнинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Шундан сўнг Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши етакчилари томонидан ОИТСнинг хавфи тўғрисида сахнавий кўринишлар ва қизиқарли викторина саволлари тақдим этилди. Ўқув семинарлари қизғин бахс мунозарали ва савол жавобларга бой тарзда ўтди.