//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2018 йил 28-30 апрель кунлари Бишкек шаҳрида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятларининг 23-Европа ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ҚЯОЖ делегацияси иштирок этди.
Учрашувда ёшларни инсонпарварлик йўналишидаги масалаларни ечишга жалб этишнинг асосий йўналишлари муҳокама қилдинди. Бундан ташқари ҚХваҚЯОЖХФ Европа минтақасининг 2018-2020 йилларда фаолият олиб борувчи Ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи қўмитасига сайловлар ҳам бўлиб ўтди. Сайловда Болгария Қизил Хоч Жамияти Ёшлар ҳаракати вакили қўмита раиси этиб тайинланди. Учрашувда Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Европа ёшлар тармоғининг ваколатига оид ҳужжат янгиланди.
Тадбир якунида Ёшлар учрашуви декларацияси қабул қилинди, унда ёшлар ва кўнгиллиларнинг ресурсларни жалб этиш, фавқулодда вазиятларга тайёрланиш ва ҳаракатланиш, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш каби фаолият йўналишларидаги иширокини кучайтириш каби вазифаларини кенгайтиришни ўз ичига олади.
2018 йил 2 – 5 май кунлари Олма Отада Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Жамиятларининг 10-Европа минтақавий конференцияси бўлди. Унда 53 мамлакатнинг миллий жамиятлари қатори Ўзбекистон ҚЯОЖ делегацияси ҳам иштирок этди.
Конференцияда “Европа минтақаси миллий жамиятларининг минтақавий, миллий ва маҳаллий даражаларда барқарорликни таъминлаш, гуманитар ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий қўмалашишдаги индивидуал ва жамоавий таъсирини кенгайтириш” масаласи муҳокама қилинди.
Конференциянинг меҳнат миграцияси масалаларига оид семинарига Ўзбекистон ҚЯОЖ раиси Х.Я.Каримов бошчилик қилди, унда Европа ва Марказий Осиё минтақаси миллий жамиятларининг меҳнат мигрантлари билан ишлашдаги салоҳияти муҳокама қилинди.
Конференцияда Ўзбекистон ҚЯОЖ делегацияси томонидан “Маҳаллий даражада ресурсларни жалб этиш тизимини мустаҳкамлаш” мавзуси контекстида Миллий Жамият барқарорлигига оид асосий устувор масалалар ёртиб берилди. Ушбу масалага бағишланган семинарда мамлакатимиз ҚЯОЖ раиси ЎҚЯОЖнинг гуманитар фаолиятини амалга оширишда ресурсларни жалб этиш модели ҳақидаги тажриба билан ўртоқлашди.
Конференцияда Европа ва Марказий Осиё минтақасида келгуси тўрт йилда амалга ошириладиган гуманитар фаолиятнинг асосий йўналишларини белгилаб берувчи Олма Ота мажбуриятларига оид ҳужжат қабул қилинди.