//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2018 йил 13 – 15 июнда Минск шаҳрида (Белоруссия) ХҚХҚнинг РФ, Белоруссия ва Молдовадаги Минтақавий ваколатхонаси томонидан ташкил этилган “Оилавий алоқаларни тиклаш ва миграция” масалалари бўйича субминтақавий учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур йўналишдаги фаолият потенциалини янада кўтариш, Белоруссия, Россия Федерацияси, Украина, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Миллий жамиятларининг ана шу соҳада ўзаро тажриба алмашуви ва ҳамкорлигини йўлга қўйиш учрашувнинг асосий мақсади бўлди.
Тадбирда ҚХваҚЯО ХФнинг Оилавий алоқаларни тиклаш ва миграция бўйича 2018+ стратегиясининг бажарилиши; Ушбу соҳада ўтган йилги натижалар / ютуқлар / энг илғор тажрибалар / муаммолар ва келгусидаги вазифалар; Соҳадаги II жаҳон урушига оид ишлар; FL Answers бўйича тажриба ва миграция муаммоларига оид ва бошқа маърузалар тингланди.
Миллий жамиятлар ва ХҚХҚ вакилларининг чиқишлари иштирокчиларнинг қизиқишига ва улар орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ҳар бир Миллий жамиятнинг тажрибаси улардаги маҳаллий хусусиятлардан келиб чиқадиган ижобий томонларга эгалиги алоҳида таъкидланди.
Яқин келажакда бошқа Миллий жамиятларнинг муайян тажрибаси тегишли тартибда Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятига имплементация қилиниши режалаштирилмоқда.
2018 йил 3 – 5 июлда Алмати шаҳрида (Қозоғистон) Биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича минтақавий эксперт гуруҳининг II ишчи учрашуви бўлиб ўтди, унда собиқ Иттифоқ ҳудудидаги 11 та ҚХ ва ҚЯО Миллий жамиятларининг вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда минтақаларда Биринчи ёрдам кўрсатиш ишига ягона ёндошув; ўқитиш тизимини ташкил этишдаги энг муҳим эҳтиёжлар; Биринчи ёрдам муаммолари ва техникавий масалалар ечимини биргаликда излаш ва бошқалар кўриб чиқилди.
Кун тартибига мувофиқ учрашув якунида – 1) Минтақада Биринчи ёрдамни ривожлантириш режаси; 2) Эксперт гуруҳининг Низоми; 3) Келажакда Биринчи ёрдамни оммалаштириш ва ривожлантиришга оид таклифлар ишлаб чиқилди.
2018 йил 19 – 20 сентябрда Бишкекда (Қирғизистон) Қирғиз Республикаси Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятининг Қидирув хизмати ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган Форум бўлиб ўтди.
Форумнинг мақсади қидирув фаолиятига жалб этилган кишилар ва ташкилотларни ҳам миллий, ҳам халқаро даражада бирлаштиришдан иборат бўлди. Форум ҚХ ва ҚЯО Миллий жамиятлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг навбатдаги босқичи бўлди ва ушбу фаолиятдаги ишларда янги уфқларнинг очилишига ҳамда оилавий алоқаларни тиклаш ва қидирув фаолиятининг янада муваффақиятли бўлишига ёрдам берди.