//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
12 декабрь кунлари Женева шаҳрида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Федерацияси Бош ассамблеясининг 22-чи сессияси, Делегатлар Кенгаши йиғилиши ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятларининг XXXIII Халқаро конференцияси бўлиб ўтди ва уларда Ҳаракатнинг барча 192 Миллий жамиятлар вакиллари қатнашдилар. Конференцияда Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг Женевадаги бўлинмаси доимий вакили Улуғбек Лапасов ва ЎҚЯОЖ халқаро бўлими бошлиғи Пўлат Абдуллахановлар иштирок этишди.
Устав чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида долзарб гуманитар соҳага оид қуйидаги масалалар муҳокама этилди: фавқулодда вазиятларда бошқариш, иқлим ўзгаришига мослашиш, гендер масалалари сиёсати, соғлиқни сақлаш ва таълим. Конференцияда Ҳаракатнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси тасдиқланди. Булардан ташқари, Халқаро федерациянинг Бош котиби лавозимига Бош Ассамблея томонидан жаноб Жаган Чапагайн тайинланди, шунингдек, ёшлар билан ишлаш комиссияси ва Доимий комиссия – “Ҳаракатнинг конференциялар орасидаги бошқарув органи” аъзолари сайландилар. Анжуманда ташкилий масала кўриб чиқилди: Бутан ва Маршалл ороллари давлатлари миллий жамиятлари ҚХ ва ҚЯО Халқаро федерацияси аъзолари этиб қабул қилинди.