01 Iyn 2020

1 июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

 

Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. Ўзбекистонда ҳам фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқда.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, Узбекистон ҚЯОЖ Наманган шаҳар бўлими томонидан кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йуқотган ва ногирон фарзандлари бор хонадонларга ташриф буюрилди. Ташриф давомида ҚЯОЖ бўлими томонидан болажонлар учун жами 1,3 млн. сўмлик эсдалик совғалари топширилди.