//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2018 йил 15-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Федерацияси назорати остида Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва ҳаракат қилиш бўйича Марказий Осиё минтақаси ҳамда Беларусь, Россия ва Украина давлатлари мувофиқлаштирувчиларининг семинари бўлиб ўтди. Йиғилишда ҚХ Халқаро федерацияси вакиллари иштирок этдилар.
2 кунлик семинар давомида иштирок этувчи ҳар бир миллий жамият вакили ўзининг сув тошқини ва сел кўчиш ҳолатларида ҳаракат қилиш тажрибаси бўйича презентацияси билан сўзга чиқди ва ушбу масалалар атрофлича мунозара қилиниб фикр алмашилди. Йиғилиш қатнашчилари томонидан 2019 йилда ҳамкорликда ҳаракат қилиш режасини тузиш бўйича иш олиб борилди.
Семинарнинг асосий мақсади – иштирокчилар томонидан миллий жамиятнинг тайёргарлигини илмий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш, эрта огоҳлантириш ва хизматлар кўрсатиш соҳаларида ўзаро мувофиқлаштиришни кучайтириш ҳамда ишлаб чиқилган тошқинлар мундарижаси асосида фалокатлардан олдин маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишни такомиллаштиришдан иборатдир.
Ўтказилган тадбир ФВларга тайёргарлик кўриш ва ҳаракат қилиш борасида, шунингдек аҳолининг заиф қатламларига ёрдам бериш бўйича бошқа миллий жамиятларнинг тажрибаларини ўрганишга имконият яратиб берди