//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
НАМАНГАН. 2017 йил 5 май кунида Ўзбекистон ҚЯОЖ Наманган вилоят ташкилоти уч сана шарафига – Хотира ва қадрлаш куни, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро куни ҳамда вилоят инсонпарварлик ташкилотининг 50 йиллигига бағишлаб “Барча жойда ҳамма учун” шиори остида қатор тадбирлар ташкил қилди.
Вилоят маъмурияти, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва ходимлари, ҳамкорлар ва инсонпарварлик ташкилотининг мутахассислари Наманган санъат коллежининг катта залига тўпландилар. Учрашув ибтидосидаёқ инсон манфаатлари йўлида ушбу инсонпарварлик ташкилотининг асосий тамойилларини амалга ошириш учун ярим аср мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида алоҳида таъкидланди.
Сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Х.К.Юсупова Миллий Жамият мутахассисларини якка-ёлғизлар, қариялар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар ва “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошираётган вазифаларига юқори баҳо берди. Инсонпаврварлик ташкилотининг аҳолини биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш, фавқулодда вазиятларга тайёрлашдаги фаолияти бебаҳо, дея таъкидлади ўз сўзида ҳоким муовини.
Йиғилишда ҳамкорлик ташкилотлари вакиллари “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида олиб борилаётган биргаликдаги ишлар самарадорлиги ҳақида гапирдилар. Ушбу байрам шодиёналари кунида инсонпарварлик ташкилотининг энг яхши вакилларига, Халқаро Ҳаракат ветеранларига Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Шу кунни ўзида инсонпарварлик ташкилоти мутахассислари ўз васийлигидаги оилаларга ташриф буюриб, вилоят ташкилотининг фахрли ходимларига эсдалик совғалари топширдилар.
Учрашув байрамона ёзилган дастурхон, эстрада хонандаларининг чиқишлари ва бир пиёла чой устидаги суҳбатлар билан тўлдирилгани айниқса қувончли бўлди