09 Okt 2017

Хоразм вилоятида “фавқулодда вазиятларда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш” мавзусида семинарлар бўлиб ўтди

2017 йил 9 октябр куни ЎҚЯОЖ Урганч шахар бўлими ижрочи директори З.Машарипова, “Меҳр-шафқат” ҳамшираси М.Абдуллаева ва Хоразм вилоят ташкилоти тренери А.Губайдулин иштирокида Урганч Давлат университетининг 23 нафар ўқитувчилари иштирокида, 28 октябрда эса “Феруз” МЧЖнинг 30 нафар ишчи ходимлари учун “Фавқулодда вазиятларда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш” мавзусида семинарлар ташкил этилди. 

Тингловчиларга Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракати, ЎҚЯОЖ тарихи ва фаолият йўналишлари ҳақида ахборот берилгач, фавқулодда вазиятлар ва уларнинг турлари, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишнинг мазмуни ва усуллари тўғрисида кўргазмали билимлар етказиб берилди. Тадбир натижасида ушбу олий ўқув юртида ҚЯОЖнинг бошланғич ташкилоти тузилди.

30 октябрда ЎҚЯОЖ Хоразм вилоят ташкилоти томонидан “Coca-cola” LTD ichimligi Uz. корхонасининг ходимлари иштирокида “ЎҚЯОЖ тарихи ва фаолияти” мавзусидаги тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ташкилоти раиси З.Р.Палванова ҚХ ва ҚЯО ХҲ, ЎҚЯОЖ тарихи ва фаолият йўналишлари ҳақида ахборот берди. Шундан сўнг вилоят ташкилоти ФВ тренери А.Губайдулин томонидан “Фавқулодда вазиятларда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш” мавзусида қизиқарли ва кўргазмали материаллардан фойдаланиб етарли даражада билимлар берилди.