//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
ТЕМИР ЙЎЛ МИНТАҚАВИЙ ТАШКИЛОТИ – Ўзбекистон ҚЯОЖнинг йирик ташкилотларидан биридир. Ҳозирги кунда барча вилоятларда унинг бўлинмалари мавжуд. “Меҳр-шафқат” хизмати фаолияти ҳам йилдан йилга такомиллаштирилмоқда. Ҳозирги кунда хизматнинг патронаж ҳамширалари 440 дан ортиқ кишининг ўз қарамоғига олган.
Турли тақдирлар. Турли вазиятлар. Тақдир тақозоси билан улар ўз яқинлари ва қариндошлари эътиборидан четда қолишган. Аммо давлат уларни қаровсиз қолдирмади. Миллий Жамиятда мамлакатимизнинг якка-ёлғиз қолган фуқароларига кундалик ғамхўрлик қилиш ва уларнинг муолажаси билан шуғулланувчи ҳамшираларнинг махсус жамоаси меҳнат қилишади. Васийларимиз доимо яхши парваришда, саломатлиги дуруст, улар мунтазам қилинаётган ғамхўрлик ва эътиборни ҳис қилишади ҳамда мамлакатимизда юз бераётган ажойиб ўзгаришларни диққат билан кузатишиб, ёшларни юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлашга чақиришади. Ва ҳар куни ўзларининг оила аъзосига айланиб қолган, ўзларига қадрдон бўлган тиббиёт ҳамширасининг ташрифини сабрсизлик билан кутишади.
Улардан бири – Шаҳло Мавлоновадир. Ҳамшира йигирма йилдан бери Темир йўл ташкилотининг Ховос бўлимида меҳнат қилади. Темир йўл хизмати фахрийлари, ижтимоий кўмакка муҳтож кам таъминланган оилалар – унинг васийлигидаги кишилардир. Тиббиёт ҳамшираси уларга зарур бўлган муолажаларни амалга оширади, диспансеризация пайтида мутахассис врачлар кўригига олиб боради, соғлом турмуш тарзига оид суҳбатлар ўтказади.
Ўтган йили Ўзбекистон ҚЯОЖ Темир йўл ташкилотининг “Меҳр-шафқат” хизматига 10 мингдан зиёд киши мурожаат қилган. 62 мингдан ортиқ муҳтож одамларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Моддий ёрдам ҳам мунтазам ажратиляпти – шу йилнинг ўзида савоб ишларга 105 миллион сўм йўналтирилди.