04 Fev 2019

Соғлом турмуш тарзини шакллантиришга оид семинарлар

2019 йил 13 февраль куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Уй жой комунал касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон ҚЯОЖ Шўрчи туман ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди томонидан олинган Давлат гранти ижроси доирасида “Ёшлар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олиш – мустаҳкам оила кафолати” мавзусида ёшлар ўртасида тарғибот ташвиқот ишлари ўтказилди. Унда 8 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси, туман адлия бўлими, туман “Оила” илмий амалий маркази каби ҳамкор ташкилотлардан ходимлар иштирок этишди.

Семинарларда сўзга чиқувчилар тингловчиларга қизларни эрта турмушга бериш, норасмий никоҳ ва унинг салбий оқибатлари, ОИТСнинг оқибатлари, уларнинг ўсиб келаётган ёш авлоднинг саломатлигига бўладиган жиддий таъсирлари ҳақида сўзлаб беришди. Булардан ташқари фарзандларнинг балоғат ёшига етишида ота-оналарнинг эътибори ва масъулияти таъкидланди. Шунингдек, баркамол авлодни вояга етказиш учун маънавий шароитни яратиб бериш, касбга тўғри йўналтириш, қизларни эрта турмушга беришдек салбий ҳолатларни бартараф этиш, ёшлар ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши учун ота-оналар ва устоз-мураббийлар, таълим муассасалари ходимларининг аҳамияти алоҳида таъкидлаб ўтилди. Семинар якунида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга  буклетлар тарқатилди.