14 Sen 2014

Ёшлар акциялари

“Соғлом бола йили” дастурини самарали амалга ошириш доирасида ўтказилган Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Навоий вилоят ташкилоти тадбирларида кўплаб болажонлар иштирок этишди. Кармана туманидаги “Офтобжон” соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб ўтган Ёшлар форуми самимий ва жўшқинлиги билан эсда қолди.

Бу ерда “Соғлом авлод – юрт келажаги” шиори остида ранг-баранг тадбирлар ўтказилди. Вилоятнинг барча туманларидан йиғилган ёшлар ўз истеъдодларини намоён қилишди. Ҳар бир тадбирда болажонлар асосий қаҳрамонга айланишди. Семинар, фото-кўргазмалар, “Қувноқлар ва зукколар” ўйинлари ва турли тақдимотлар ташкил қилинди.

Халқаро Ҳаракат фаолиятининг асосий тамойиллари, тарихи, ривожланиш ва амалий фаолияти тўғрисида болалар “Эзгулик” фильми, буклетлар ва кўргазмали материаллар орқали билиб олишди.

Интерфаол ўйинларда катта қизиқиш билан иштирок этган мамлакатимизнинг келажак бунёдкорларига инсонпарварлик ташкилотининг ранг-баранг фаолияти тўғрисида чуқур маълумот олиш, ўз билим доирасини кенгайтириш, эзгулик иштирокчиси бўлиш имконини берди.