30 Apr 2019

“Болаларга қувонч улашинг!”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича “БЕШТА ТАШАББУСИ” доирасида «Юрт келажаги – юксак маънавиятли ёшлар қўлида» шиори остида 1 май куни Когон шаҳрида Бухоро вилоят ҳокимлиги, Когон шаҳар ҳокимлиги, Бухоро шаҳар “Ёшлар иттифоқи” вилоят кенгаши ва Ўзбекистон ҚЯОЖ Бухоро вилояти ташкилоти ҳамкорлигида Ёшлар фестивали ўтказилди.

Тадбирда Миллий Жамият ташкилотлари томонидан “Болаларга қувонч улашинг!” акцияси ўтказилди ва 15 нафардан ортиқ ногирон болалар таклиф этилиб, уларга китоблар, шахмат, шашка ва турли ўйинчоқлар совға тариқасида тақдим этилди. Фестиваль давомида тадбир иштирокчиларига фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, улар юз берганда аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмалари  амалда намойиш этилди. Ушбу акцияга бағишланган тадбирлар шунингдек Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкилотлари томонидан Нукус, Фарғона ва бошқа шаҳарларда ҳам ўтказилди.