07 May 2014

“Туркистон” саройида тантанали кеча

Хар йили 8 майда   Жаҳон ҳамжамияти  Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро кунини кенг нишонлайди. Бу йил ушбу сана Халқаро Қизил Хоч Қумитаси ташаббуси билан “Қизил Ярим Ойи менинг тақдиримда” шиори остида ўтади.  Бу кун хашаматли “Туркистон” саройи ўзгача тус олди. 7 май куни улуғ ссана доирасида тантанали кеча бўлиб ўтди. Таклиф қилинган меҳмонлар ичида – дипломатик корпус вакиллари, вазирлик ва идоралар, ҳамкор жамоалар, нодавлат жамоат ташкилотлар ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, тиббиёт  муассасалари мутахасислари, олий ўқув юрти ходимлари иштирок этишди.

Кечани Миллий Жамият раиси профессор Ҳ.Я. Каримов очди ва нутқ сўзлади. Байрам билан йиғилганларни Халқаро Қизил Хоч Қумитасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Жак Вилетта табриклади.

Таъкидлаб ўтилгандек, сайёрамиздаги энг кекса  жамоат ташкилоти замиридаги  инсонпарварлик ғоялари мана бир ярим асрки,  олийжаноб интилишлар байроғи остида  дунёнинг 189 дан ортиқ давлатларини бирлаштириб келмоқда. Барча халқлар маданиятидаги   энг эзгу  хусусиятларини мужассам этган ушбу  халқаро ташкилот, башарият  тарихида биринчилар қаторида  “инсонпарварлик” сўзига аниқ амалий мазмун киритди.    Мазкур Ҳаракат фаолиятининг ахлоқий ва маънавий негизи ҳанузгача  аниқ ифодаланган еттита тамойилдан иборат: инсонпарварлик, беғаразлик, бетарафлик, мустақиллик, ихтиёрийлик, бирлик ва универсаллик.

Ўзбекистон  Қизил Ярим Ой  Жамияти ушбу шонли санани кенг нишонлаш мақсадида бир қатор тадбирларни режалаштирган. Миллий Жамиятнинг барча минтақавий ташкилотларида сана доирасида турли хил кечалар, давра суҳбатлари, конференция ва фто-кургазмалар ташкил қилиш кўзда тутилган.

Кеча якунида Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет театрининг етакчи артистлари ижросида П. Чайковскийнинг “Шелкунчик” балети намойиш этилди.