12 Okt 2018

Биринчи ёрдам кўрсатишга оид ўқув семинарлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида ҳамда Наманган вилоят ҳокими – фуқаро мухофазаси бошлиғи томонидан 2018 йил учун тасдиқланган режа-топшириқ жадвали ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 9-13 октябрь кунлари, Наманган тумани ҳудудида жойлашган 2, 4, 16, 24 ва 29-сонли болалар боғчаларида ишлаб келаётган 145 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўқитилди.

Тадбир иштирокчиларига Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг тамойиллари, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти мақсад ва вазифалари, шунингдек, дастурга мувофиқ курс жараёнида биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича батафсил тушунчалар берилди ва ҳар бир мавзуга оид элементлар амалий машғулотлар орқали намойиш этилди. Шунингдек, ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёшлар иштирокида “Соғлом турмуш тарзи” ҳамда “Беғараз донорликни” тарғиб қилиш бўйича масалалар ҳақида тавсиялар берилди.

Семинар-тренингда иштирокчиларнинг ўқув жараёнида биринчи ёрдам кўрсатишга оид олинган назарий билимлари амалий машғулотларда синаб кўрилди ҳамда белгиланган тартибда ўқув дастури талаблари асосида тегишли саволномалар орқали уларнинг олинган билимлари даражаси тест-синовдан ўтказилди.