21 Yan 2020

Мактабгача таълим муассасалари ходимларини биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш

Ўзбекистон ҚЯОЖ Сурхондарё вилоят ташкилоти ва вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги тузилган иш режасига асосан, жорий йилнинг 25 январь куни Термиз тумани мактабгача таълим бўлими хамшираларини биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда Термиз туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ў.С.Маҳмудова иштирок этди.

Семинар иштирокчиларига Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракатининг тарихи ва тамойиллари, Ўзбекистон ҚЯОЖ вазифалари бўйича батафсил тушунчалар берилди. Биринчи ёрдам кўрсатиш асослари ва элементлари намойиш этилди. Булардан ташқари, “Соғлом турмуш тарзи”га амал қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, беғараз донорликни ривожлантиришга доир ишлар бўйича тегишли тушунчалар берилди. Тингловчиларнинг ўқув жараёнида олган билимлари амалий машғулотлар орқали синовдан ўтказилди.