03 Noy 2019

Ҳарбийларни биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш

Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ ходимлари томонидан 28 октябрь – 2 ноябрь кунлари Сурхондарё вилояти ҳудудидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси минтақавий ваколатхонаси вакили Зарифа Муҳитдинова иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига ЎҚЯОЖ мутахассислари Т.Жўраев ва М.Сабировлар томонидан Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Ҳаракатининг тамойиллари, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти фаолияти, шунингдек, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тушунчалар берилди ва ҳар бир мавзуга оид элементлар намойиш этилди. Ўқув жараённинг амалий қисмида харбийлар олган билимларини фавқулодда вазиятларда жабрланганларни турли хил бино ва транспорт воситаларидан эвакуация қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш элементлари орқали намоён этишди. Тренинг якунида тингловчилар томонидан ўзлаштирилган билимлар синовдан ўтказилиб, уларга Ўзбекистон ҚЯОЖ сертификатлари топширилди.