//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2016 йил 6-8 апрель кунлари “Инсонийлик” ўқув-услубий марказида Биринчи ёдам кўрсатиш бўйича мутахассислар учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинарда доимий ҳамкоримиз – ХҚХҚнинг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси вакиллари, Ўзбекистон ҚЯОЖнинг раҳбарлари ва бўлим бошлиқлари, шунингдек, Жамиятнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар ва Темир йўл минтақавий ташкилотларидан келган 20 нафар биринчи ёрдам мутахассислари иштирок этдилар.
Халқаро тренер, Қирғизистон Республикаси ҚЯОЖ ФВда Бошқариш Департаментининг биринчи ёрдам бўйича катта тренери Замир Дуйшеев ва Ўзбекистон ҚЯО Жамияти Офатларга қарши тезкор жамоаси координатори Шавкат Милтиқбоевлар ушбу тренинг фасилитаторлари сифатида иштирок этдилар.
Уч кун мобайнида семинар иштирокчилари биринчи ёрдам бўйича ўқитишнинг самарали услублари, назарий ва амалий машғулотлар олиб бориш тамойиллари, интерфаол усуллардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилдилар. Гуруҳларга ажралган ҳолда ишлашда ва қатнашчиларни инструкторлар ҳамда тренерларга бўлиб машғулотлар ўтказиш вақтида Биринчи ёрдам кўрсатишнинг асосий ва устувор йўналишлари, хусусиятларни ҳамда Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерациясининг кўрсатмаларини эътиборга олган ҳолда ёритиб берилди.
Тренинг якунлари бўйича ўтказилган тестлар мутахассисларнинг ФВ содир бўлганда харакатланиш бўйича яхши кўникмаларга эга эканлигини, тезкор қарор қабул қилишга қобиллигини, юқори даражадаги профессионалликга эгалигини кўрсатди. Машғулотларда қатнашган ХҚХҚнинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ходими Сангита Кёнинг ҳам амалий машғулотларнинг юқори даражада ўтканлигини қайд этди.
Тренинг якунлари бўйича унда иштирок этган ва малакасинини оширган мутахасиссларга сертификатлар топширилди.