//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2014 йил 25 декабрда Қамчиқ довонида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ФВВ бўлинмаларининг тактик – ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Қамчиқ довони – Фарғона водийси вилоятлари билан мамлакатнинг бошқа минтақалари ўртасида транспорт ҳамда йўловчилар алоқасининг асосий қисмини таъминлагани учун Ўзбекистон иқтисодининг муҳим стратегик объектлардан бири саналади. Довон автойўлидан кунига 20 мингдан ортиқ машина ўтади. Довон бўйлаб автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз ва хавсиз ҳаракатини таъминлаш учун ФВВ да ҳаракатланишни назорат қилиш ва улар хавфсизлигини таъминлашнинг янги тизими яратилган. Мазкур тизим асосини бутун довон узунлиги бўйлаб жойлаштирилган таъмирлаш постлари ташкил этади.
Машғулотлар олтита ўқув жойларида, хусусан тунги шароитларда авария-қутқарув ишларини ўтказиш орқали олиб борилди. Иштирокчилар мобиль бошқарув пунктларини тармоқлаштириш ва ахборот алмашуви, аҳолини вақтинча жойлаштириш пуктларини ташкил қилиш, йўлларда қатнов кўплигидан “тиқин”лар пайдо бўлишини бартараф этиш, қор кўчишидан шартли жабрланганларни қутқариш, аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш, уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга ошириладиган ҳаракатларни ишлаб чиқишди.
Қамчиқ трассасида ташкил этилган команда-штаб ўқув машғулотлари доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ Марказий аппарати ходимлари иштирок этди.
Унда Миллий Жамиятнинг Оҳангарон тумани ташкилотига қарашли пуҳта тайёрланган ва керакли жиҳозлар билан шайланган 2 та санитария дружинаси ва 4 та санитария пости қатнашди. Мутахассислар ва волонтёрлар тасдиқланган сценарий бўйича биринчи ёрдам кўрсатиш ва ер қимирлашдан шартли жабрланган аҳолини кўчириш борасида яхши тайёргарликка эга эканлигини кўрсатди.
Шу ерда ФВВ “Қамчиқ” қидирув-қутқарув отряди ҳудудида жойлашган Идоралараро штабнинг янги биноси очилиши бўлиб ўтди. Мазкур бино замонавий алоқа ва ахборотлаштириш воситалари билан жиҳозланган бўлиб, довонда қатнов хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш учун керакли шарт-шароитга эга.