//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
Бюллетенимизнинг аввалги сонида маълум қилинганидек, Ўзбекистон ҚЯОЖ томонидан тақдим этилган “Фавқулодда вазиятлардан самарали ҳимояланиш аҳоли хавфсизлиги ва жамият барқарор ривожланишининг асосидир” номли лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан тасдиқланиб, унинг ижрочиси сифатида Қизил Ярим Ой Жамиятининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ташкилотлари танлаб олинган эди.
Ушбу лойиҳани бажариш мақсадида танлаб олинган туманлар маҳалла йиғинлари вакилларига харид қилинган моддий қийматларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
2018 йилнинг 16 ноябрь куни ЎҚЯОЖ ижро аппарати биносида ушбу лойиҳа доирасида махалла фуқаро мухофазаси йиғма гурухларини асбоб ускуналар билан жихозлаш мақсадида Тошкент шаҳридан дастурга киритилган 11 та махаллалар фуқаролар йиғинлари вакилларига Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Қизил Ярим Ой Жамияти вакиллари иштирокида фавқулодда вазиятларда зарур бўладиган белкурак, лом, болта, пақир, ўт ўчиргич, фонар, овоз кучайтиргич, замбил, кўрпа, ёстиқлар, ошхона идишлари, ўчоқ-қозонлар, сув идиши, канистра каби зарур ашёларни ва биринчи ёрдам аптечкалари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, дастурга киритилган Тошкент вилояти 9 махаллалари фуқаро йиғинлари вакилларига 14 октябрь куни Ангрен шаҳрида Иқтисодиёт коллежи биносида “Маҳалла фуқаро мухофазаси” марказларида захира яратиш учун юқорида кўрсатиб ўтилган моддий қийматлар тантанали равишда топширилди.