12 Okt 2018

“Оилавий алоқаларни тиклаш” лойиҳаси бўйича тажриба алмашинуви

2018 йилнинг 9-11 октябрь кунлари “Оилавий алоқаларни тиклаш” (ОАТ) лойиҳасини бажариш доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ Қидирув хизматининг масъул ходими ва “ОАТ” лойиҳасини муофиқлаштирувчиси С.Умаров томонидан Москва шаҳрига Россия Қизил Хоч Жамиятининг қидирув ва ахборот марказига хизмат сафари бажарилди.

Хизмат сафари чоғида 1945 йилда ташкил қилинган ушбу Марказнинг тарихи, унинг фаолиятига доир меъёрий хужжатлар, фаолиятнинг 10 дан ортиқ асосий йўналишлари, архив ишлари ва картотекалар холати ва сақланиши (жами 10 млн.га яқин архив материаллари, 5 млн.дан ортиқ карточкалар), фаолиятнинг статистик кўрсатгичлари (ҳар йили 25 минг корреспонденция ва қидирув бўйича 2 мингга яқин шахсий ишлар) ўрганиб чиқилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Марказ томонидан фаолият давомида 500 мингдан ортиқ шахсларнинг тақдири аниқланган экан.