//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2014 йил 13 февралда Миллий Жамият Марказий биносида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ўртасида 2014–2016 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида Битимлар имзоланди. Битимларни Ўзбекистон ҚЯО Жамияти раиси Ҳ.Ё.Каримов ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раиси Жак Виллета имзолади.
Ўзбекистон йигирма йилдан буён Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси (ХҚХҚ) билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда. ХҚХҚ Жамият салоҳиятини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамияти Халқаро Ҳаракатининг асосий тамойилларини амалга ошириш ва ҳурмат қилиш, шунингдек, Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқини ёйиш, оилавий алоқаларни тиклаш каби йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилади. 2012 йилдан бошлаб ХҚХҚ Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятига фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, шунингдек биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда кўмаклашиб келади.
Имзоланган Битим доирасида давлат ҳукумати ва бошқарув органлари, таълим, ҳуқуқ-тартибот органлари, нодавлат-нотижорат тузилмалари, маҳалла фаоллари, журналистлар иштирокида давра суҳбатлари, семинарлар, учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Учрашув давомида Ҳаракатнинг тарихи, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари гумантар вазифалари, Ўзбекистон Республикасининг «Қизил Ярим Ой ва Қизил Хоч тимсолидан фойдаланиш ва уни ҳимоялаш тўғрисида»ги Қонуни каби мавзулар ёритиб берилади.
Битимлар доирасида ташкил этилган барча тадбирларда республикамиздаги ОАВ журналистлари иштироки, Миллий телерадиокомпания ахборот каналлари бўйича, Интернет сайтларида, радиоканалларда эшиттиришлар ва босма нашрларда мақолалар тайёрлаш кўзда тутилган.