10 Mar 2017

Амалий ёрдам

2017 йил 10 март кунида Ўзбекистон ҚЯОЖга ХҚХҚнинг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси томонидан юрак-ўпка реанимацияси тренинги учун 20 дона манекен топширилди.

Аниқ билим олиш – тўғри ҳаракат қилиш – ҳаётни сақлаб қолиш демакдир! Ўзбекистон ҚЯОЖнинг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тренерлари муваффақиятининг формуласи ана шундай. Ҳаётдан ортиқ қадрли нарсанинг ўзи йўқ. Фавқулодда вазиятда уни сақлаб қолиш одатда тасодифий юз беради, ФВга шоҳид бўлган шахс, бехато ҳаракат қилган тақдирдагина, қутқарувчига айланиши мумкин. Аммо профессионал қутқарувчилар ўзларига шундай ҳаракат қилишга йўл бермайдилар. Улар реал тажрибаларига суянган ҳолда у ёки бу вазиятда қандай ҳаракат қилишни аниқ билишлари керак. Ана шундай юксак профессионализм эса қутқарувчилар учун манекенлардан фойдаланилган ўқув машғулотларида олинади.

Тренажёр-манекенлар амалда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг асосий усулларини ўқиш ва яхшилаб ўрганиб олишга ёрдам беради. Инсон танаси ва унинг физиологик хусусиятларини деярли аниқ ифодаловчи махсус тренажёр-манекенлардан фойдаланиш энг самарали методика саналади. Улар Ўзбекистон ҚЯОЖнинг биринчи ёрдам кўрсатиш тренерларига машғулотларни жуда ҳам сермаҳсул ўтказишга ёрдам беради.  

 Машғулотларни ўқитишнинг турли усул ва воситаларнинг янги авлоди билан таъминлаш биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича семинарларда олинган билимларни амалда самарасини беради.