//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
“Табиий офатларда бошқариш” лойиҳаси доирасида ЎҚЯОЖ Тошкент шаҳар ташкилоти томонидан Тошкент шаҳридан танлаб олинган Чилонзор ва Миробод туманларидаги умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларида ўтказилган тренинглар якуни бўйича симуляциявий машғулотлар ўтказилди.
Уч босқичдан иборат бўлган (сафда туриш, аптечка жихозлари, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракати тарихи; биринчи ёрдам кўрсатиш; йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва жабрланганларни эвакуация қилиш) мусобақаларда 30-31 январь кунлари Чилонзор туманидаги 181 ва 195а сонли, 7-11 февраль кунлари Миробод туманидаги 213 ва 125 сонли умумтаълим мактабларининг иккита 7-синф ва иккита 8-синф ўқувчиларидан ташкил топган санитар постлари “Саломатликнинг ёш дўстлари” мусобақасида ўзаро беллашдилар.
Булардан ташқари, 3-4 февраль кунлари Чилонзор туманидаги 363 ва 204 сонли мактабгача таълим муассалари, 5-10 февраль кунлари Миробод туманидаги 521 ва 126 сонли мактабгача таълим муассалари тарбиячилари ва ходимлари иштирокида симулияцион машқлар ўтказилди.
Машғулот мавзуси содир бўлиши мумкин бўлган зилзила вақтида тарбияланувчиларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва жабрланган болажонларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ҳаракатларни синаб кўришдан иборат бўлди. Тадбирлар сўнгида барча иштирокчиларга ва ғолиб командаларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.