//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
2015 йил 19-20 май кунларида Тожикистон республикасининг Варзоб шаҳрида Марказий Осиё давлатлари вакилларининг иштирокида митақавий семинар бўлиб ўтди. Унда “Марказий Осиё Қизил Ярим Ой Жамиятларининг офатларга қарши Минтақавий заҳира режасини қайта к ўриб чиқиш, янгилаш, ва амалда қўллаш” мавзуси муҳокама қилинди.
Ушбу форум “DIPECHO VIII: Марказий Осиёда фалокат хатарини камайтириш тизимини мустаҳкамлаш орқали ҳамкорлик барқарорлигини яратиш” дастури асосида Инсонпарварлик ёрдами ва фуқаро ҳимояси бўйича Европа Комиссиясининг молиявий кўмагида амалга оширилади.
Семинар ишида Марказий Осиё Қизил Ярим Ой Миллий Жамиятлари вакиллари, Германия Қизил Хочи, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси, ҳамда БМТнинг инсонпарварлик масалалари бўйича бошқаручи тадқиқотчилари, БМТ Болалар фонди вакилларидан иборат 40 яқин мутахассислар қатнашдилар. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти делегацияси сафида ФВ бўлими бошлиғи М.Миржапаров, лойиҳа координатори М.Адилов ва Андижон вилояти жамияти ташкилотидан масъул ходим И.Садовниковалар иштирок этишди.
Учрашув доирасида штаб ўқув машқлари режалаштирилган бўлиб, уларни ўтказишдан асосий мақсад – Марказий Осиё Қизил Ярим Ой Жамиятлари Минтақавий заҳира режасини янгилаш, табиий офатлар ва ФВларга тайёргарлик кўриш ва уни олдини олиш бўйича замонавий билим ва кўникмаларни амалда қўллашдан иборатдир.
Икки кун мобайнида Минтақавий заҳира режаси Миллий Жамиятлар вакиллари ва ҳамкорлар иштирокида муҳокама қилиниб, тахлил этилди. Ўрганиш эараёнида айрим камчиликлар аниқланиб, Режани янгилаш ва файта кўриб чиқиш учун Келишув ишлаб чиқилди.
Бўлиб ўтган команда ўқув машқлари жараёнида Қозоғистон республикаси Алмати шаҳрида кучли ер қимирлашга оид чора – тадбирлар кўллаш бўйича стандарт операцион фаолият тестлари ўтказилиб ушбу жараенни амалга ошириш учун 5 Миллий Жамиятлар вакиллари ва ҳамкорлар иштирок этишди.