30 Okt 2013

Ўзбекистон ОАВ вакиллари билан мулоқот

30 октябрь 2013 йилда  Миллий Матбуот Марказида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти  ташаббуси билан  республика ОАВ вакиллари учун матбуот конференцияси  ташкил қилинди.  Конференция ишида  Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раҳбар ва ижро аппарати ходимлари, минтақавий ташкилотларнинг тажрибали мутахассислари, ОАВ  журналистлари қатнашдилар.

Конференцияда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти раиси,   профессор Ҳ. Ё. Каримов   “Ўзбекистонда Қизил Ярим Ой Жамияти фаолияти ва вазифаларири” га бағишланган маъруза қилди.

Авваламбор, йиғилганларга ЎҚЯО Жамияти тўғрисида   батафсил маълумот берилди. Таъкидланганидек,  2013 йил май ойида, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган, жаҳонда энг кекса, нуфузли гуманитар ташкилот ҳисобланган, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро Харакатига 150 йил тўлди. Ушбу сана халқаро миқёсда ва Ўзбекистон Республикасида кенг нишонланди. Жорий йил 29 октябрь куни биринчи Женева Конвенцияси қабул қилинганига ҳам 150 йил тўлди. Ўзбекистон ҚЯО жамияти Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро Харакатининг ажралмас бўлаги ҳисобланади.

Ўзбекистон ҚЯО Жамиятининг Устав бўйича асосий мақсади ва вазифалари ичида – давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларига гуманитар ва ижтимоий соҳаларда ёрдам кўрсатиш,  ёрдамга мухтож фуқароларга кўмак бериш,  Халқаро гуманитар ҳуқуқ ҳақидаги билимларни тарқатиш, турли  табиий, экологик офатлар, техноген фалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларда хайрия ёрдамини кўрсатиш;  Жамият фаоллари ва кўнгиллиларини инсонпарварлик, меҳр-мурувват тамойиллари руҳида тарбиялаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги Қарори билан тасдиқланган “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” Дастури доирасида, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Қўшма чора – тадбирлар режаси қабул қилинган.Ушбу чора тадбирлар бажарилиши борасида  Жамиятнинг 170 мехр-шафқат ҳамширалари  3033 якка-ёлғиз, ўзгалар қарамоғига мухтож  фуқароларга уйида хизмат кўрсатиб келмоқда.2013 йил давомида  аҳолининг мухтож, кам таъминланган қисмига 140 мингдан зиёд турли кўринишда тиббий, ижтимоий ва маиший ёрдам кўрсатилди. Жамият хомийлигида бўлган 14232 фуқарога 400 млн сўмдан зиёд моддий ёрдам берилди.Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида Жамият ташкилотлари томонидан 2102 кам таъминланган ва ўзгалар қарамоғига мухтож кекса на ногирон фукароларга, жаъми 103 млн 790 минг сум микдорида моддий, молиявий ёрдам, кийим кечаклар, озик–овкат тўпламлари, дори-дармон топширилди. Ҳайрия тадбирдлари манзилли ва конкрет мухтож фуқароларга йўналтирилган бўлишига харакат қилинмоқда.   Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш вазирлиги  ва Ўзбекистон ҚЯОЖ ўртасида тузилган ҳамкорлик келишувига мувофиқ Жамият ташкилотлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарғиботини олиб бормоқдалар.

 

Хабарингиз бор, қон ва унинг компонентларига республикамизда эҳтиёж жуда катта ва ўта зарур йўналиш бўлиб умумдавлат стратегик аҳамиятига эгадир, шу сабабли бу иш билан доимий равишда шуғулланиб келинмоқда. Лойиҳа доирасида 100 зиёд аудиторияларда учрашув, тренинглар ўтказилиб  уларда 10 мингдан зиёд аҳоли иштирок этди.2013 йилда донорликни тарғиб этувчи 1218 кўнгиллилар, шунингдек турар жойда,  маҳаллаларда 2288 фуқаро таёрланди. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шахрида замонавий асбоб ускуналар билан жихозланган  тиббий марказлар  мухтож фуқароларига тиббий ва ижтимоий ёрдам бериб келмоқда.

Вазирлар Махкамасини      24  август 2011йилда қабул қилинган  «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ФВ содир бўлганда харакат бўйича Давлат тизимини ривожлантириш тўғрисида” Қарори бажарилишида Ўзбекистон ҚЯО Жамиятига конкрет вазифалар қўйилган. Шу жумладан аҳолини биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш малакасига ўқитиш ва ФВ жабрланганларга ёрдам кўрсатишга тайёрлашни ташкил этиш,  ФВ тайёргарлик кўриш Давлат функционал тизимига киритилган     ташкилотларга санитар дружиналарини тузиш, уларни таъминлаш масалаларида  масалаларида ёрдам бериш,  Халқ таълими ва Соғлиқни Сақлаш  вазирликлари билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва ҳунар таълими ташкилотларида санитар постларини ташкил  этиш ва ўқитиш, контракт асосида Ички Ишлар вазирлиги ва биринчи галда йўл харакати хавфсизлиги ходимларини, курсантларни жабрланганларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатишга ўқитишни ташкил этиш,  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда аҳолини ўзаро ёрдам бериш ва жабрланганларга хизмат кўрсатишга ўқитишни ташкил этиш,домий ва тизимли равишда Ўзбекистон ҚЯОЖ кўнгиллилари ичидан отрядлар тайёрлаш, ўқитиш, уларни керакли анжомлар билан таъминлаб бориш,  ФВ жабрланган аҳолига биринчи ёрдам кўрстиш мақсадида Ўзбекистон ҚЯОЖнинг омборлари ва биринчи галдаги товарлар захиралари тизимини ташкил этишни давом эттириш.

Мана шу Қарорни мувафақиятли бажариш мақсадида Ўзбекистон ҚЯО Жамияти ва Фақулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида шартнома қабул қилинган. Шу кунда Жамиятимиз ташкилотлари томонидан 644 санитар дружиналари ташкил қилиниб уларга услубий ёрдам бериб келмоқдалар. Ўзбекистон ҚЯО жамияти томонидан 100дан ортиқ оилага мўлжалланган мобил лагер яратилган бўлиб, унда палаткалар, матрас, ётоқ ва гигиена анжомлари билан жихозланган.

Ҳар йили вилоят ташкилотлари йиллик жалб этилган молиявий маблағнинг бир қисмини фавқулодда вазиятларга заҳира яратишга ишлатмоқда.Охирги икки йил давомида Республика ижро аппарати ходимлари томонидан  150 яқин киши биринчи ёрдам бериш кўникмаларига ўргатилган ва инструкторлик сертификатлар берилган.

Вилоятларда турли семинарларда биринчи тиббий ёрдамга 12 мингдан зиёд фуқаро ўргатилди, 300дан зиёд маҳаллаларда амалий машғулотлар ўтказилди.2013 йил 18-21 май кунлари Тошкентда Япония Қизил Хоч ташкилотининг  халқаро тренерлари кўмагида  биринчи ёрдам бўйича тренерлар тайёрлашга бағишланган  семинар ташкил этилди.

Бугунги кунда Миллий Жамият Халқаро Федерация, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва Швеция, Финляндия, Германия, Нидерландия, Япония Қизил Хочлари  ва бошка мамлакатларнинг Миллий Жамиятлари билан инсонпарварлик йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек Жамиятимиз Ҳамдустлик мамлакатлари билан яқин алоқалар ўрнатилганган. Халқаро алоқаларни ривожлантириш йўналишида Ўзбекистон ҚЯОЖ делегацияси Женевада ўтказилган ХҚХ харакатининг 31 конференциясида иштирок этди. 2012 йил 22-27 сентябр кунлари Минск шаҳрида ҳамдўстлик мамлакатлари Миллий жамиятларининг раислари йиғини бўлиб ўтди.  Ушбу анжуманда Халкаро Федерация Президенти Тадатеру Каноэ  ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси вакили Лоран Кармеси билан музокаралар олиб борилди. Шу йилда Германия Федератив Республикасида Ўзбекистон ва Германия мамлакатлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди ва унда республикамизда яшаб турган немис миллатига мансуб фуқароларга тиббий  ва ижтимоий ёрдам бериш муаммолари кўриб чиқилди. Ушбу учрашувлар Бухоро, Самарқанд, Фарғона шахарларидаги тиббий ижтимоий марказлар фаолиятини яхшилаш учун имкон яратди.

Йил давомида аҳоли ичида халқаро инсонпарварлик хуқуқи тарғиботига бағишланган  1432 семинар ўтказилди ва буларга 48 мингдан зиёд тингловчи жалб этилди.ХҚХҚ билан олиб борилган ишлар натижасида Намаганда, Фарғона водийси вилоятлари учун мўлжалланган Халкаро инсонпарварлик хукуки бўйича Халқаро Хуқуқ тарғиботи лойиҳаси амалга оширилмоқда.Жамиятимиз ташкилий ривожланиш масалаларида аниқлик, конкретлик ва манзиллилик тус олмоқда. Республикамиз бўйича 191 туманда, жамиятнинг 2400 зиёд бошланғич ташкилотлари фаолият юритмоқда.  Республика Президентининг 1 992 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон ҚЯО жамияти тўғрисида” Фармони, Вазирлар Махкамасининг Қарорлари Жамият фаолияти учун жуда катта имкониятлар очиб берди.

Республикамизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи декадасидаМиллий  Жамият ҳисобига хайрия маблағ тўплаш декадаси ўтказилмоқда.  Вилоятлар Хокимлари ҳайрия декадасини ўтказиш буйича қабул қилган қарорлари самарали ёрдам бермоқда.Бундан ташқари жамиятнинг ҳар бир аъзоси марка олиш билан ўз аъзолигини тасдиқлайди. Мана шу имкониятлар орқали Миллий Жамиятимизнинг барча бўлинмаларига тушаётган маблағ молиявий барқарорлик ва мустақиллигини таъминлади. 2012 давомида республика бўйича 4,5 мрлд сўм жамғарилган бўлса шундан 90%дан  зиёди ички ресурслардан келган, 2013 й. тўққиз ойи ичида 4 млрд .яқин маблағ тўпланди. Молияни топгандан сўнг, уни Устав талаблари асосида ишлатиш, маблағни  ўта мухтожларга манзилли  етказиш ҳам ўта зарур ва бу йўналишда тизимли иш олиб борилмоқда.

Ўртага ташланган саволлар журналистларнинг нуфузли ташкилот фаолиятига қизиқиши катта эканлигини   яққол намоён этди. Ижодкорларнинг кўплаб  саволларига ЎҚЯО Жамияти раиси Ҳ.Ё.Каримов, ижрочи директор Э.А.Амиралиева, бўлим раҳбарлари Т.С.Собитов ва П.Д.Абдуллахонов, шунингдек Навоий вилоя ташкилоти раиси М.А.Бахриева ва Наманган вилоят ташкилоти раиси Д.Ф.Сайфутдинова

Учрашув якунида  яна бир маълумот бериб ўтилди. Ўзбекистон ҚЯО Жамияти фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш мақсадида  йилнинг бошида “Энг яхши теле-радио репортаж”, “Энг яхши газета ва журналистика мақолалари” бўйича кўрик танлов эълон қилган эди. Ҳали вақт бор, шунинг учун барча ОАВ вакилларини  танловда фаол иштирок этишга таклиф қилинди.  Танлов якуни 2013 йил 14 ноябрда, Ўзбекистон ҚЯО жамияти ташкил этилган куни эълон қилинади.