//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
“Марказий Осиё мамлакатларида ҚЯО жамиятлари ва мақсадли ҳамжамиятларнинг маҳаллий, миллий ва минтақавий даражада салоҳиятини оширишга ҳисса қўшиш – тизимлар барқарорлигини ошириш” Германия Қизил Хочи лойиҳаси доирасида 28-29 июнь кунлари Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Гулистон шаҳрида “Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҚЯО жамиятларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга оид минтақавий режаси”ни ишлаб чиқишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Йиғилишда ФВВ/ФВҚ, ҚХХҚ Минтақавий ваколатхонаси, ҚХ ва ҚЯО жамиятлари Халқаро Федерацияси, юқорида тилга олинган миллий жамиятлар ва Германия Қизил Хочи офиси ходимлари иштирок этдилар.
Икки кун давом этган семинарда ҳар бир миллий жамият томонидан унинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш борасидаги имкониятлари, тузилиши ва салоҳиятига бағишланган презентациялар намойиш этилди. ФВВ/ФВҚ вакиллари фавқулодда вазиятлар юзага келганда ўз ташкилотларининг фаолияти, қўшни мамлакатлар билан чегарадош минтақаларда фавқулодда вазият рўй берганда ҳаракат қилиш тажрибаси, ушбу мавзуга бағишланган ҳамкорликдаги амалий машқларни ўтказиш ҳамда трансчегаравий характерга эга фавқулодда вазиятлар содир бўлиши ва оқибатлари юзасидан тушунчалар беришди. Йиғилиш қатнашчилари ишчи гуруҳларга бўлинган холда йирик трансчегаравий сел, сув тошқини ва зилзила каби табиий офатларда 24, 72 ва 168 соатдан сўнг ҳаракат қилишга оид “Стандарт иш тартибларни” ишлаб чиқишди. Булардан ташқари, тадбир давомида шунингдек 2019 йилнинг куз мавсумида режалаштирилган уч томонлама қўшма чегара машқларини ўтказиш бўйича сўз юритилди ва фикр алмашинилди.