//= get_template_directory_uri(); ?> //= get_template_directory_uri(); ?>
“Бошқарув органлари, Фавқулодда вазиятлар давлат тизими ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” мавзусида 20-22 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машқи режасига асосан шартли юзага келган зилзиланинг оқибатларини бартараф этиш ва қутқарув ишларини ўтказиш ФВВ ва бошқа тегишли идоралар томонидан амалга оширилди. ЎҚЯОЖ ходимлари ва кўнгиллилари машқда фаол иштирок этиб, ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш борасида ўз ҳаракатларини ишлаб чиқишди.
Ушбу мавзуга бағишланган яна бир қўмондонлик-штаб ўқув машқи 10-11 декабрь кунлари Наманган вилояти Поп тумани “Қамчиқ” довонида ўтказилди.
ЎҚЯОЖ Наманган вилоят ташкилотининг ходимлари ва кўнгиллилари вилоят фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг махсус хизматлари билан ҳамкорликда ҳаракатларни амалга ошириб, жабрланганларни хафсиз ҳудудларга кўчириш ва биринчи ёрдам кўрсатиш амалиётини бажардилар. Булардан ташқари “Қамчиқ” довонида куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш ва
йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЎҚЯОЖ вилоят ташкилоти томонидан белг
иланган 3 та нуқтада 100 нафар йўловчига мўлжалланган 8 турдаги 16,0 млн. сўмлик заҳира шакллантирилди.