21 Fev 2021

Қўмондонлик-штаб ўқув машқи

19-21 февраль кунлари Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида “Бошқарув органлари, ФВДТ худудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди ва унда ЎҚЯОЖ Самарқанд вилояти ташкилоти 24 нафар сандружиначилари билан иштирок этди.

 Ўқув машқининг режасига мувофиқ, туман йиғма механизациялашган отряди саф кўригидан ўтказилди, туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги биринчи тиббий ёрдам отряди томонидан зилзила натижасида кўп сонли жабрланганларни қабул қилиш бўйича дала шароитида амалий ҳаракатлар намойиш этилди. Булардан ташқари, Ошиқота махалла фуқаролар йиғинида Зарафшон дарёсининг сув тошқини натижасида 200 нафар аҳоли хавфсиз худудга эвакуация қилинди ҳамда фавқулодда вазият натижасида зарар кўрган 20 нафар кам таъминланган оилага ЎҚЯОЖ Самарқанд вилояти Пастдарғом туман бўлинмаси томонидан озиқ-овқатлар тўплами беғараз ёрдам сифатида тарқатилди.